Тошкент вилоятида ёнғинни пайқайдиган камера ўрнатилди
Технология
−
03 Май 2022
9791Тошкент вилоятида ёнғинни автоматик тарзда пайқайдиган биринчи интеллектуал камера ўрнатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш маркази ҳамда Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризм бошқармаси томонидан “Хавфсиз туризм” дастур лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида DS-2TD6267-100C4L/W биринчи термал тасвирлаш IP-камера ўрнатилган.
Икки спектрли термал тасвир ва оптик IP жойлашишни аниқлаш тизими бўлган камера ақлли хатти-ҳаракатларни таҳлил қилиш алгоритмини қўллаб-қувватлайди ҳамда ўрнатилган график процессор билан жиҳозланган.
Ушбу камера ёнғин каби хавфли вазиятларни юқори аниқлик билан пайқаш ва реал вақтда сигнални ишга тушириш имконини беради.
"Оддий қилиб айтганда, термал тасвир камераси назорат қилинадиган ҳудуддаги вазиятни кузатиб боради ва иссиқлик нурланишига, масалан, ёнғинга таъсир қилади. Ҳароратни ўлчаш натижаларига кўра, дарҳол сигнал юборилади. Бу маъмурий ва турар-жой объектларини, шунингдек, туризм ҳудудларини самарали ҳимоя қилишга ёрдам беради", дейилади хабарда.
Ушбу технология фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш қобилиятини сезиларли даражада кучайтиради ва хизматларининг самарадорлигини оширади.
LiveБарчаси