Тошкент вилоятида учта машина тўқнашди
3-саҳифа
−
22 Январь 2022 5882 1 дақиқа
Кеча, 21 январь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 3 та енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 20:00 ларда “Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон” автомобиль йўлининг 22-километрида юз берган. 1996 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Nexia, 1997 йилда туғилган Г.А. бошқарувидаги “Ваз-2107” ва 1994 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Nexia-3 тўқнашган.

Ҳодиса натижасида, “Ваз-2107” русумли автомобиль ҳайдовчиси Г.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель