Тошкент вилоятида ТАТУнинг филиали ташкил этилади

Жамият

image

2021-2022 ўқув йилидан Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ, республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.

Шунга кўра, жорий йилда мазкур йўналишда 14 та таянч мактаб, 2021-2023 йилларда эса республика бўйича жами 205 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши белгиланган. 

2020/2021 ўқув йилдан:

•    мактабларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фани “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан интеграция қилинади;

•    мазкур лойиҳа доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган мактабларнинг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини ҳар йили БҲМнинг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофотлаш тизими жорий қилинади.

2021 йил 1 мартга қадар ушбу фан ўқитувчиларини сертификатлаш миллий тизими жорий қилинади.

2021 йил 1 сентябрдан рақамли кўникмаларни эгаллаш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган ихтисослаштирилган мактабларнинг ушбу фан ўқитувчиларига БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2021/2022 ўқув йилидан Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТАТУ

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг