Тошкент вилоятида она ўғли коронавирусга қарши эмлангач, вафот этганини айтмоқда (видео)

Жамият

image

Бугун, 3 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёлнинг мурожаати акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани ва бунинг оқибатида аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу мурожаат назоратга олинганини маълум қилди.

“Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди. Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди. Ўрганишлар натижаси ҳақида батафсил маълумот берамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Хоразмда аёл коронавирусга қарши эмланганидан сўнг, кўзи кўрмай қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ, ССВ вазиятни ўрганиб, ушбу ҳолатга вакцина сабаб бўлмаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1049

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг