Тошкент вилоятида Nexia 1 портлаб кетди
3-саҳифа
−
09 Июнь 2023
11891Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Nexia 1 машинасининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Бугун, 9 июнь куни соат 09:55 да Паркент тумани “Қайилма” маҳалласи А.Навоий шоҳ кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг бирида Nexia 1 автомашинасига газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган.
Оқибатда Nexia 1 автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та Damas машиналарига турли даражада зарар етган. Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган.
Вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳри Янги аср кўчасида газли сув учун мўлжалланган қурилмада портлаш содир бўлганди.