Фарғонада газли сув мосламаси портлаб кетди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 27 май куни Фарғона шаҳри Янги аср кўчасида газли сув учун мўлжалланган қурилмада портлаш содир бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат соат 10:05 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Қиргули даҳаси Янги аср кўчасида жойлашган газли сув сотишга мўлжалланган дўконда газли сув идишидаги ҳаво босимининг кўтарилиб кетиши оқибатида сув идиши отилиб кетган. 

Сув идишининг отилиб кетиши оқибатида икки нафар ишчи енгил тан жароҳати олган, ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига қутқарувчилар етиб бориб, амалий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса оқибатида дўконнинг енгил конструкцияларига қисман зарар етган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона газ баллон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг