Тошкент вилоятида фуқаронинг уйидан 45 кг наркотик топилди
3-саҳифа
−
29 Январь 2022
10687Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро 45 килограмм гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот котиби хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари Янгийўл шаҳар “Қовунчи тепа” маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.Қ.нинг яшаш хонадонини холислар иштирокида кўздан кечирган.
Натижада, ушбу фуқаро уйининг омборхонасида 8 қоп ва 2 картон қутида вазни тахминан 25 кг, хонадоннинг том қисмида 20 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги ва уни зотли ит ёрдамида қўриқлаб келганлиги аниқланган ва холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Янгийўл шаҳри ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси