Тошкент вилоятида фуқаро маст ҳолатда ўз маҳалладошини пичоқлаб ўлдирди
Жамият
−
06 Июль 2019
3343Тошкент вилоятида фуқаро маст ҳолатда ўз маҳалладошини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, 2019 йил 5 июль куни вилоятининг Нурафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли Р.Х. маст ҳолда Ойбек маҳалласида ўзаро жанжал туфайли шу маҳаллада яшаган 34 ёшли О.О.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада О.О. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь