Тошкент вилоятида чамадон ичидан аёл мурдаси топилди
3-саҳифа
−
28 Январь 2022
23944Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чамадон ичидан аёл мурдаси топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 27 январь куни соат тахминан 21:30 ларда Оҳангарон тумани Гулобод маҳалласидан Паркент туманида содир бўлган.
Маълум қилинишича, “Қизилтоғ” қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30–35 ёшда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси