Тошкент вилоятида чамадон ичидан аёл мурдаси топилди

Crime

image

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чамадон ичидан аёл мурдаси топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 27 январь куни соат тахминан 21:30 ларда Оҳангарон тумани Гулобод маҳалласидан Паркент туманида содир бўлган. 

Маълум қилинишича, “Қизилтоғ” қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30–35 ёшда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

1652

Rating

3

Rate this article

Share with your friends