Тошкент вилоятида боғча опа ёш болани калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Қибрай туманидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти” деб кўрсатилаётган муассасада тарбиячи машғулот жараёнида болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани акс этган видеотасвирлар тарқалди.  Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Унда маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолатни аниқлаш ва ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилган. 

Бошқарма ўрганиш натижалари бўйича жамоатчиликка батафсил маълумот беради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги боғчалардан бирида болалардан дадасининг ҳиди қанақа эканини сўраган тарбиячига “ҳайфсан” жазо чораси қўлланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг