Тошкент вилоятида аёл собиқ эри томонидан аёвсиз калтакланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида аёл собиқ эри томонидан аёвсиз калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 октябрь куни Б.Ш. исмли эркак собиқ аёлини хонага қамаб, овози қўшниларга эшитилмаслиги учун телевизор ва радионинг овозини баландлатган ҳолда аёвсиз калтаклаган. Оғир оқибатларга олиб келувчи зарбалардан хушини йўқотган аёлни дугонасининг қўнғироғи қутқариб қолган. 

Кейинчалик Б.Ш. кимдир уйга келиб қолишидан чўчиган ҳолда аёлни шифохонага олиб бориб, “агар кимгадир чурқ этсанг сени ҳам отанг каби ўлдириб юбораман”, дея қўрқитган. Шундан сўнг, аёл тиббий текширувлардан ҳам ёлғиз ўзи ўтган.

Маълумотларга кўра, улар 2017 йилда оила қурган ва доимий жанжаллар туфайли 2019 йилда қонуний ажрашган. Аёл бир нафар фарзанди билан уйсиз қолган ва ҳуқуқшуносларнинг маслаҳати билан яна собиқ эрининг уйига қайтиб борган. 

Шамсутдиновнинг билдиришича, бугун, 11 октябрь куни Зангиота тумани ИИБ томонидан Б.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоролик эркак ўзи билан “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали танишган аёлни ўлдириб қўйган эди. Шунингдек, Қашқадарёда ота 14 яшар қизини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берилганди


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят прокуратура Тошкент вилояти ИИБ аёл калтаклаш собиқ эри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг