Тошкент вилоятида 6 та машина тутун сабабли ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
24 Июнь 2023
6779Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 6 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 23 июнь куни соат тахминан 13:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани худудидан ўтган “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 13-километрида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. Мазкур тўқнашувда Captiva, LADA, Nexia-3, Shinerfly (микроавтобус), Damas ҳамда Howo русумли юк автомобили бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган вақтида олдинма-кетин урилиши оқибатида автоҳалокат содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида Nexia-3 русумли машина йўловчиси 1980 йилда туғилган Т.Г.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бошқа ҳаракат иштирокчиларининг соғлигига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, дала майдонида содир бўлган ёнғиндан ҳосил бўлган қора тутун ҳайдовчиларни бошқа машиналарни кўрмай қолишига сабаб бўлган.
LiveБарчаси