Тошкент вилоятида 360 даражада қоидабузарликларни аниқловчи қурилма ишга туширилди (видео)
Local
−
20 May 2023 8966 1 minute
Бугун, 20 май кунидан бошлаб Тошкент вилоятида 360 даражада қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 360 даражада қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма республика ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл патруль хизмати ходимларига бириктирилган хизмат автомобилларига ўрнатилган.
Шунингдек, қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди:
- ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
- ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
- йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
- йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
- йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
- давлат рақами белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August