Тошкентда 27 ёшли йигит ўзини 8-қаватдан ташлаб вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 27 ёшли йигит ўзини кўп қаватли уйнинг балкон қисмидан ташлаб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 9 июль куни соат 09:20 ларда йигит яшаган уйда содир бўлган. 1996 йил Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида туғилган Д.Р. Чирчиқ шаҳарида жойлашган Конструкторчилар даҳаси 9-уй, 31-хонадонда оиласи аъзолари, яъни ота-онаси ва синглиси билан бирга яшаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум Д.Р. сўнгги беш йил давомида оила аъзолари билан биргаликда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаб, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистонга қайтган. Шу кунгача йигит Бўстонлиқ туманида оиласига тегишли бўлган дала ҳовлида қурилиш ишлари билан банд бўлган.

Марҳумнинг отаси С.Й. ўғлида жорий йилнинг март ойларидан руҳий ҳолати бузилиши кузатилганини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти ўлим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг