Тошкент вилоятида 21 ёшли йигит маст эркакни уриб, “ухлатиб” қўйди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир йигит бегона эркакни бир мушт уриб, ҳушидан кеткизиб қўйгани тасвирланган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов муносабат билдирди.

Унинг маълум қилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 7 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани Янги бозор ҳудудида жойлашган фаст-фудда содир бўлган. Ўша куни 21 ёшли А.Қ. 26 ёшли Б.Т. билан ўзаро гап талашиб қолган ва унинг юзига мушт туширган, А.Қ. эса зарба кучидан ҳушини йўқотиб, йиқилган.

Шундан сўнг, унга биринчи ёрдам кўрсатилиб ўзига келтирилган, бироқ ИИБга ҳолат бўйича ҳеч қандай мурожаат ёки хабар берилмаган. Аммо воқеа акс этган ёзувлар ижтимоий тармоққа сиздирилгач, кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди. 

Шу боис, ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Фуқаронинг тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган. 

“Дастлабки маълумотга кўра, 26 ёшли Б.Т. шу куни мастлик ҳолатида бўлган ва у шохобча ичида ўзи билан жанжаллашган шахсни ва бошқаларни турли сўзлар билан ҳақоратлаган”, дейди Тўлаганов.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Тошкент вилояти ИИБ фаст-фуд маст эркак Юқори Чирчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг