Тошкент вилоятида 2 дона тоғ лоласини узган йигит жарима тўлади
3-саҳифа
−
20 Апрель
69392 дона тоғ лоласини узган йигит табиатга зарар етказгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган.
Айтилишича, Оҳангарон тумани “Четсув” МФЙ тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. Қизил китобга киритилган 2 дона тоғ лоласини узиб, табиатга зарар етказган.
“Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 1 млн 700 минг сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланилди”, дейилади бошқарма хабарида.
LiveБарчаси