Тошкент вилоятида 14 ёшли  қиз қудуққа тушиб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Зангиота туманида 14 ёшли қиз эҳтиётсизлик оқибатида чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, бугун, 20 июнь куни соат 07:15 да туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига мазкур ҳолат юзасидан шошилинч хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.

Шунингдек, қиз турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Қизнинг умумий аҳволи яхши ва доимий шифокорлар назоратида экани маълум қилинган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қудуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг