Тошкент вилоятида 1 апрелдан чиқинди ташиш тарифлари ошади
Жамият
−
25 Март 2932 1 дақиқа
Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгаши маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкент вилоятида аҳоли учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тарифлари қарийб 40 фоизга, юридик шахслар учун эса 20 фоизга ошади.
Аҳоли учун чиқинди ташиш тўлови ҳар бир киши учун ойига 7 840 сўмдан 10 864 сўмгача ошади (қўшимча қиймат солиғи билан). ҚҚСсиз ҳисобланганда тариф 7 000 сўмдан 9 700 сўмгача ошади (+38,6 фоиз).
Юридик шахслар учун чиқиндиларни олиб чиқиш тарифи 1 кубометр учун 82 880 сўмдан 97 316,8 сўмгача ошади (ҚҚС билан). ҚҚСсиз эса 74 000 сўмдан 86 890 сўмгача (+17,4 фоиз).
Тарифлар “Toza hudud”, “Zero-waste”, “Zangiota Obodon”, “Angren Bunyod Fayz”, “Rahnamo Servis” ва “Ohangaron sanitariya tozalash” корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматларга татбиқ этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида ерости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилганди.
Live
Барчаси04 Апрель