Тошкент вилояти: товуқхонасида 20 кг марихуана сақлаган шахс ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 20 кг марихуана, 11 туп каннабис ҳамда наша ва кўкнор уруғи топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими томонидан Тошкент тумани Ибрат МФЙда яшовчи 1976 йилда туғилган Д.К.нинг яшаш хонадони текширилган. Шунда уйнинг томорқасидан 11 туп каннабис, товуқхонасидан вазни 20 кг марихуана, ошхона жавонидан 500 гр кўкнор ва 700 гр наша уруғи топилган. 

Бундан ташқари, ушбу гиёҳвандлик воситалари истеъмоли учун мўлжалланган, қўлбола усулда ясалган идишлар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. 

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Тошкент вилояти Чиноз туманида гиёҳвандлик воситалари, хусусан, каннабис ва марихуана етиштириш учун ташкил қилинган “махсус лаборатория” аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг