Чинозда наркотик ишлаб чиқарилувчи “махсус лаборатория” аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган гиёҳвандлик воситалари, хусусан, каннабис ва марихуана етиштириш учун ташкил қилинган “махсус лаборатория” фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Бунёдкор” МФЙда яшовчи 1984 йилда туғилган Т.Ш.нинг хонадони “Қора дори-2021” доирасида кўздан кечирилган. Текширув давомида хонадоннинг 4 кв М ўлчамли хонаси махсус жиҳозланганлиги ва у ерда 20 дона елим гул туваклар ичига тупроқ ўғит аралаш солинган ҳолда гиёҳвандлик воситаси етиштираётганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, фуқаро Т.Ш.нинг хонадонидан, каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги, барглари, тўпгуллари ва 1 литрли ҳажмли шиша банка ичида гиёҳвандлик воситаси, гугурт қутиларида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигининг майдаланган барглари, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун қўлбола усулда ясалган махсус идишлар ва ўсимликларни яшнатувчи минерал ўғитлар, ялтироқ қоғозлар, электрон тарозилар ҳамда махсус елим идишлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизага кўра, фуқаро хонадонида жами 791 гр каннабис, 735 гр марихуана мавжуд бўлган.

Ҳолат юзасидан Чиноз туман ИИБ Тергов бўлими томонидан фуқаро Т.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси, 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг