Тошкент вилояти ИИОда лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди

Жамият

image

Тошкент вилояти ИИББ минтақавий мувофиқлаштириш марказлари ҳамда ҳудудий ички ишлар бўлимига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Вилоят ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, подполковник Ҳотам Қодиров Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳотам Қодиров тайинловга қадар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимига Полковник Низом Хуббимов тайинланган.

У бунга қадар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Полковник Отабек Ғанибеков Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Отабек Ғанибеков тайинловга қадар Бўка тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Жаҳонгир Ҳидоятов Бўка тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж. Ҳидоятов Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Аввалроқ, Парпиев Анвар Кадирович Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Ички ишлар органи

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг