Тошкент вилояти бош имом-хатиби 44 ёшида вафот этди
Жамият
−
16 Сентябрь 2020
26056Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
Хайруллоҳ домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган. Меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги "Четсув", "Қорабоғ", “Зангиота” жоме масжидлари имом-хатиби, Ангрен шаҳри бош имом-хатиби ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифаларида фидокорона хизмат қилган.
У 1976 йилнинг 16 август куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри таваллуд топган.
1994-2003 йй. - Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, “Чет Сув” жоме масжиди имом-хатиби ҳамда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, 20-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси;
1998-2003 йй. - Тошкент вилояти педагогика институти талабаси;
2000-2001 йй. - Тошкент ислом институти талабаси;
2003-2014 йй. - Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, “Қорабоғ” жоме масжиди имом-хатиби ҳамда Ангрен шаҳар бош имом-хатиби бўлган.
2014 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилоят вакили ҳамда Зангиота тумани, “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган эди.
“Хайруллоҳ домла Турматовга уламолар, имом-хатиблар, имом ноиблар, жоме масжидлардаги ҳар бир масъул ходим ҳамда қалблари Аллоҳнинг байтига боғланган қадрли инсонларнинг эҳтироми баланд ва юксак эди.
Фаолиятлари давомида жоме масжидларни обод ва кўркам, намозхонларни ибодат қилишлари учун муносиб ва замонавий шарт-шароитларга эга бўлиши йўлида тиним билмай меҳнат қилаётган эдилар”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳам Хайруллоҳ домла Турматовнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.