Тошкент вилояти бош имом-хатибининг вафоти сабаби маълум бўлди
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
51408Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон мусулмонлари идораси имомнинг вафоти ҳақидаги хабарда унинг ўлимига нима сабаб бўлганини очиқламаган эди.
QALAMPIR.UZ'га маълум бўлишича, 44 яшар Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафотига кўринмас душман - коронавирус сабаб бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумнинг номини коронавирус қурбонлари рўйхатига қўшди.
Хайруллоҳ домла Турматов 1976 йилнинг 16 август куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри таваллуд топган эди.
У 1994-2003 йилларда - Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, “Чет Сув” жоме масжиди имом-хатиби ҳамда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, 20-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси;
1998-2003 йилларда - Тошкент вилояти педагогика институти талабаси;
2000-2001 йилларда - Тошкент ислом институти талабаси;
2003-2014 йилларда - Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, “Қорабоғ” жоме масжиди имом-хатиби ҳамда Ангрен шаҳар бош имом-хатиби бўлган.
2014 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилоят вакили ҳамда Зангиота тумани, “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси