Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вафот этди
Жамият
−
21 Октябрь 2020 12240 1 дақиқа
Бугун, 21 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов вафот этди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Баҳодирбек Муллахоновнинг оила аъзолари, яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдирди.
Ҳокимлик Баҳодирбек Муллахоновнинг ўлими сабаби ҳақида маълумот бермаган.
Маълумот учун, Баҳодирбек Муллахонов жорий йилнинг 20 февраль куни Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь