Тошкент ва Самарқандда ўқишга киритиб қўяман деб пул ундирган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг икки тумани ва Самарқанд вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқароларни чув туширмоқчи бўлган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХ ҳамда департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ж.Р.га Қозоғистондаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.И. фуқаро Д.Д.га Қозоғистондаги университетнинг 1-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Ўзбекистондаги университетлардан бирига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ходими Ф.Ш. 2 нафар фуқарони ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг