Тошкент туманида бир-бирига туташ хонадонлар ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.  

Бугун, 30 май куни соат 13:59 да Тошкент тумани “Абдураҳмонов” маҳалласида жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:15 да ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида 3 та хонадоннинг тахминан 450 кв метр майдонда том ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Тошкент тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг