Тошкент судларида қанча киши оқлангани айтилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар жиноят судларида 2017 йилдан бери 882 нафар шахс оқлангани маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, 2017 йилдан 2023 йилнинг биринчи ярмигача пойтахт туманлари судлари томонидан жами 4 минг 552 жиноят иши, бошқа турдаги 7 минг 81 иш кўриб чиқилган. 

Тошкент шаҳар судлари томонидан 5 минг 522 нафар шахсга нисбатан 4 минг 553 жиноят иши кўрилган. 2 минг 434 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, 744 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган. 

109 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроғига алмаштирилган. 1,1 мингдан зиёд ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Жиноят оқибатида етказилган 225,1 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 691 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Тошкент шаҳар судларининг биринчи босқичида 43 нафар шахсга нисбатан 17 жиноят иши бўйича оқлов ҳукми (ажрими) чиқарилган. 

Барча инстанцияларда жами 81 нафар шахс оқланган.

Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий судига 42 мингга яқин даъво ариза келиб тушган. Кўриб чиқилган ишларнинг 32 минг 525 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган. 

Хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 7 мингга яқин иш кўрилиб, улар фойдасига 986,6 миллиард сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси томонидан 1,1 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилган. Ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларга нисбатан 69 таъсир чораси қўлланилган. 

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан қарийб 70 минг иш ҳал қилинган. Апелляция инстанциясида кўрилган 1,5 мингдан зиёд ишнинг 1 минг 161 таси юзасидан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилиб, 301 таси бекор қилинган, 77 таси эса ўзгартирилган.

Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақида жами 4 минг фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, уларнинг 45,9 фоизи қаноатлантирилган, 43,1 фоизи бўйича даъво аризаларини қаноатлантириш рад қилинган. 9,5 фоизи кўрмасдан қолдирилган, 1,52 фоиз фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Шу даврда тарафларни ўзаро яраштириш чораларини кўриш ҳолати 54 фоизни ташкил этган. 

Тошкент шаҳар маъмурий судларига 1 минг 743 ариза(шикоят)лар келиб тушган бўлиб, шундан 134 та ариза (шикоят) қабул қилиш рад этилган, 112 ариза ва шикоятлар қайтарилган. 1,5 мингга яқини кўриб чиқилган ва тамомланган. 758 таси қаноатлантирилган, 450 таси рад қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Тошкент оқланган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made