Тошкент шаҳар ИИББда янги бошқарма ташкил этилади
Жамият
−
06 Март 2019
8026Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида жорий этилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини (кейинги ўринларда – Концепция) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида татбиқ этиш ва босқичма-босқич амалга ошириш;
ички ишлар органларининг белгиланган штатлар сони доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини (кейинги ўринларда – бошқармалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Бошқармалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
бевосита туристик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ички ишлар органлари хизматини самарали ташкил қилиш;
ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш борасидаги фаолиятини ахборот-техник жиҳатдан кўмаклашиш, улар ўртасидаги ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлик устидан қатъий назорат ўрнатиш;
туристик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилиш, туристларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.
LiveБарчаси