Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан олинди
Жамият
−
15 Июль 2019
8742Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Соатқулович Облақулов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Шерзод Облақулов 2017 йил июнь ойидан бери бу лавозимда фаолият олиб бораётганди.
Шерзод Облақулов лавозимдан олингани ҳақида бир неча соат олдин хабарлар тарқалди. Аммо бу ҳақда расмий маълумот олиш учун на Бош прокуратура, на шаҳар прокуратураси Матбуот хизмати билан боғланиб бўлди.
Камига кун охирлаганда ҳам Облақуловнинг лавозимдан олингани ҳақида прокуратура органлари эмас, Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар беряпти. Ҳар ким ўз ишини мукаммал ва сидқи дилдан бажарса мақсадга мувофиқ иш бўларди, чамамда.
LiveБарчаси