Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдори пора билан ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари коррупцияга алоқадорлик учун қамоққа олинди. У 50 минг долларлик пора иши бўйича фигурантлардан бири экани маълум бўлди.

Бир неча кун аввал Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олинганди. Ҳокимлик вакили тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллион доллар сўраганди.

Мазкур иш доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳам қамоққа олинган. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали эфирида маълум қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдори 24 июнь куни ер ажратиб бериш учун 50 минг доллар пора олган вақтида ДХХ ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан қўлга олинган.

25 июнда Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи ҳам ҳибсга олинган — тезкор тадбир давомида пойтахт ҳокимлиги мансабдори пулларни Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи бергани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210- (пора олиш) ва 212-моддалари (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, айбланувчилар ҳибсда сақланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

866

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг