Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистон
−
11 Июнь 2022 37081 1 дақиқа
Бугун, 11 июнь куни Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда. Шу боис шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.
“Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.
Live
БарчасиҚирғизистон пойтахти кўчирилиши мумкин
19 Ноябрь