Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати чекланади

Жамият

image

Жорий йил 16 декабрдан бошлаб Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўлида поезд ҳаракати 23:00 дан кейин чекланади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 16 декабрь санасидан метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишлар ҳамда ўрнатилган қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида метрополитеннинг "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

“Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади метрополитен хабарида.

Қайд этилишича, техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумотлар берилади.

Аввалроқ Қўйлиқ метро бекати демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилиши муносабати билан 21 ноябрдан 6 декабрга қадар ёпилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг