Қўйлиқ метро бекати вақтинча ёпилди

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг 7-бекати вақтинча хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен "Ер усти ҳалқа йўли" йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилиши муносабати билан 7-бекат хизмат кўрсатмайди. 

Маълум бўлишича, 7-бекат жорий йилнинг 21 ноябрь кунидан 6 декабрь кунига қадар ёпилади. "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати “Дўстлик-2” бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, йўловчилар учун 6- ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг