Тошкент метросининг 5 та бекатида реконструкция ишлари бошланди (видео)
Жамият
−
29 Август
6952Тошкент метросининг шу пайтгача иккинчи вестибюллари ёпиқ бўлган 5 та метро бекатининг хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ўрнатилган тартибда ҳукумат рухсати билан қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу таъмирлаш ишлари йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан қилинмоқда. Қурилиш ишлари Ўзбекистон йўлининг “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” бекатлари, Чилонзор йўлининг “Миллий боғ” ҳамда Туркистон йўлининг “Юнус Ражабий” бекатида олиб борилади.
Маълумот учун, Тошкент метрополитени 2021 йил бир кунда 280-300 минг йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, 2024 йилда бу кўрсатгич 920-930 мингни ташкил этмоқда. Шунингдек, 2024 йил якунига қадар метродан фойдаланувчи йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири вақтинча ёпилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь