Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолди

Жамият

image

Кеча, 6 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг ҳаракат таркиби тўхтаб қолгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси изоҳ берди.

Қайд этилишича, “Мустақиллик майдони” бекатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2-сонли йўналишдаги ҳаракат таркибининг техник мосламалари машинист томонидан қайта кўрикдан ўтказилган. Шу боис ушбу поезд ҳаракати 2 дақиқага кечиккан.

“Қисқа муддатли техник кўрикдан сўнг йўловчилар ушбу поездда доимгидек ҳаракатланишган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" ва "Миллий боғ" бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган метро поезди тўхтаб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг