Тошкент метросида носозлик сабаб йўловчилар тушириб юборилди
Ўзбекистон
−
21 Июнь 2021 7580 1 дақиқа
Кеча, 20 июнь куни Тошкент метрополитени “Олмазор” бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди. “Тошкен метрополитени” УК Матбуот хизмати мазкур ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, соат 22:10 да Чилонзор йўналиши “Олмазор” бекатидан “Бекат-1” томон ҳаракатни бошлаган поезд машинисти носозликни аниқланган.
“Йўловчиларни ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таминлаш мақсадида йўловчилар ‘Олмазор’ бекатида туширилган. Носозликни аниқлаш мақсадида ҳаракат таркиби электродепога жўнатилган. Келтирилган носозликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади Тошкент метрополитени хабарида.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь