Тошкент метрополитенида поездлар тўхтаб қолди

Жамият

image

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент метрополитенининг “Чилонзор” йўналишида поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.

Соат 19:10 да “Чилонзор” йўналиши Сергели йўлининг 5-бекатида поезд ҳаракат йўлида техник носозлик ҳолати кузатилган, бунинг натижасида бекатда бўлган 17-сонли ҳаракат таркиби ҳаракатлана олмаган ҳамда ушбу йўлда йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган.

Ушбу вақт оралиғида “Буюк Ипак йўли” ҳамда “Олмазор” бекатлари оралиғида поездлар жадвал асосида ҳаракатланган. “Олмазор” ҳамда Сергели йўли 5-бекат оралиғида ушбу носозлик ҳолати тузатилгунга қадар бир томонлама ҳаракат амалга оширилган. Соат 19:37 да кузатилган носозлик мутахассислар томонидан бартараф этилган ва поездлар ҳаракатлана бошлаган.

“Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда. Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made