Тошкентда ёмғирлар сабаб сув тошмоқда, дарахтлар қуламоқда
Жамият
−
24 Апрель 2019
11956Бир неча кундан буён тинимсиз давом этаётган ёмғирлар Тошкент шаҳрида ҳам бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳрида кучли ёғингарчилик оқибатида кўчаларда сув тошқинлари содир бўлаяпти. Кўчалардаги дарахтлар ҳам синиб тушмоқда.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда енгил автомобилни босиб қолган дарахт тасвирланган расмлар тарқалган эди.
Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан 19–23 апрель кунлари шаҳар миқёсида жами 40 дан ортиқ ҳудудда ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, ушбу тадбирлар учун турли функциядаги 50 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилди.
Ёғингарчилик миқдори узлуксиз ва аввалги йилларга нисбатан кўплиги муносабати билан Штаб ишчи гуруҳи томонидан энг биринчи навбатда, автомобиллар серқатнов бўлган йўллар ва аҳоли гавжум ҳудудларни ҳамда босқичма-босқич ички кўчалардаги тошқинларни бартараф этиш ишлари йўлга қўйилди.