Тошкент илк бор велотрек бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Спорт
−
10:02 450 1 дақиқа
Тошкент 2028 йил велотрек йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий Олимпияда қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Манбага кўра, Осиё велосипед спорти конфедерацияси бошқарув кенгаши янги Олимпия давридаги йирик мусобақаларнинг мезбонларини эълон қилган. Унда 2028 йил велотрек йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлиги Тошкент шаҳрига ишониб топширилган.
Ушбу қитъа биринчилиги Олимпия шаҳарчасидаги велотрек мажмуасида ўтказилиши кўзда тутилган. Бу мусобақа Лос-Анжелес–2028 ёзги Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирлардан бирига айланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2027 йилда оғир атлетика бўйича Лос-Анжелес–2028 Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақага мезбонлик қилиши тўғрисида хабар берилган эди.
Live
Барчаси