Тошкент давлат тиббиёт университети дунёнинг ТОП-1000 олийгоҳлари рўйхатига кирди
Бизнес
−
15 июл 6161 4 дақиқа
Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги эълон қилган “Impact Rankings–2026” натижаларига кўра, Тошкент давлат тиббиёт университети тарихида илк бор дунёнинг ТОП-1000 университети қаторидан жой олди. Университет “Соғлиқ ва фаровонлик” (SDG 3) йўналиши бўйича дунёда 81-ўрин, Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида эса 1-ўринни эгаллади.
(4).png.jpg)
Бу натижа олийгоҳнинг 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадларидан бири режалаштирилган муддатдан анча олдин амалга ошганини кўрсатмоқда. Хўш, университет бу натижага қандай эришди?
(5).png.jpg)
Жорий йилнинг 24 июнь куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Global Sustainable Development Congress–2026 форумида Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги ўзининг “Impact Rankings–2026” натижаларини эълон қилди.
Натижаларга кўра, Тошкент давлат тиббиёт университети 601–800-ўринлар гуруҳидан жой олиб, дунёнинг ТОП-1000 университетлари қаторига кирди. Мазкур рейтинг олий таълим муассасаларининг БМТ томонидан белгиланган 17 та Барқарор ривожланиш мақсади (SDG)ни амалга оширишга қўшаётган ҳиссаси асосида шакллантирилади. Унда таълим сифати, илмий тадқиқотлар, соғлиқни сақлаш, инновациялар, ижтимоий масъулият, атроф-муҳитга муносабат ва халқаро ҳамкорлик каби кўплаб мезонлар ҳисобга олинади.
.png)
Университет учун энг муҳим натижалардан бири – “Соғлиқ ва фаровонлик” (SDG 3) йўналишида қайд этилди. Тошкент давлат тиббиёт университети ушбу мезон бўйича дунёда 81-ўринни, Ўзбекистонда эса 1-ўринни эгаллади. Мазкур кўрсаткич нафақат тиббий таълим сифати, балки клиник фаолият, илмий тадқиқотлар, профилактика дастурлари ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни ҳам қамраб олади.
(7).png.jpg)
Бу муваффақият университет учун навбатдаги рейтинг натижасигина эмас. У сўнгги йилларда таълим мазмунини янгилаш, илмий фаолиятни кучайтириш, клиник амалиётни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг халқаро мезонлар асосида эътироф этилганидан далолат беради.
Халқаро рейтингга олиб келган ўзгаришлар
Бугунги кунда Тошкент давлат тиббиёт университети Марказий Осиёдаги йирик тиббий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университетда қарийб 4,5 минг нафар профессор-ўқитувчи 32 мингдан ортиқ талабага бакалавриат, магистратура, клиник ординатура ва докторантура босқичларида ҳамда тиббиёт ва педагогик кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларида таълим бермоқда.
(8).png.jpg)
Сўнгги йилларда университетда таълим тизими тубдан қайта кўриб чиқилиб, трансформация қилинди. Буюк Британия, Германия, Италия, Литва, Туркия, Жанубий Корея ва Хитой мутахассислари иштирокида Халқаро экспертлар кенгаши ташкил этилди. Уларнинг тавсиялари асосида ўқув режалари ва таълим дастурлари қайта ишлаб чиқилди, қатор йўналишлар дунёнинг етакчи университетлари тажрибаси асосида янгиланди.
(9).png.jpg)
Шунингдек, компетенцияга асосланган таълим моделини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Германия, Буюк Британия, Литва, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли хорижий олийгоҳлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда замонавий ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.
(10).png.jpg)
Университет инфратузилмаси ҳам босқичма-босқич модернизация қилинди. Аудиториялар, лабораториялар ва симуляция марказлари замонавий тиббий ускуналар, робот-симуляторлар, фантомлар ҳамда рақамли технологиялар билан жиҳозланди. Таълим жараёнига виртуал лабораториялар, VR ва AR технологиялари, сунъий интеллект элементлари ҳамда интерактив платформалар жорий этилди.
(11).png.jpg)
Таълим жараёнида дуал ёндашув кенгайтирилди. Талабалар назарий билимларни аудиторияларда ўзлаштирса, амалий кўникмаларни университет клиникалари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, кўп тармоқли шифохоналар, поликлиникалар ва хусусий клиникаларда мустаҳкамламоқда. Бу эса битирувчиларнинг касбий тайёргарлиги ва меҳнат бозорига мослашувини сезиларли даражада оширмоқда.
(12).png.jpg)
Ушбу ютуқ университетнинг навбатдаги муваффақиятигина эмас. Бу – Янги Ўзбекистонда илм-фан, тиббий таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг халқаро майдондаги муносиб эътирофи, миллий илмий мактаблар қудрати ва инсон капиталига берилаётган юксак баҳо. Зеро, университетнинг ҳақиқий нуфузи унинг деворлари билан эмас, балки тарбиялаган олимлари, яратган илмий мактаблари ва жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаси билан ўлчанади. Тошкент давлат тиббиёт университетининг бугунги ютуғи эса, ана шу юксак мезоннинг ёрқин ифодаси ҳамда сўнгги йилларда амалга оширган кенг кўламли ислоҳотларининг халқаро эътирофини англатади.
Вебсайт - www.tashmeduni.uz
Instagram - www.instagram.com/tashmeduni
Facebook - www.facebook.com/tashmeduni
Telegram - www.t.me/tashmeduni
Телефон - +998 78 150 78 25
Live
Барчаси