Тошкент бозорларида қайси маҳсулотлар қимматлаб, қайсиси арзонлашди?
Жамият
−
15 Июнь
7592Ўзбекистон бозорларида карам, помидор ва бодринг нархи пастлаган маҳсулотлар рўйхатида юқори ўринни эгаллади. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил июнь ойида Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетлар тармоғида 21 та озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг навбатдаги мониторинги ўтказилган.
Мониторинг натижаларига кўра, 16 та маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойга нисбатан арзонлашган.
Нархларнинг энг паст кўрсаткичи карам (-59,4 фоиз), помидор (-51,7 фоиз) ва бодринг (-51,7 фоиз) маҳсулотларига тўғри келади.
Кейинги ўринларда қуйидаги маҳсулотлар қайд этилди:
• сариқ пиёз 29,7%;
• маргарин 25%;
• макарон 23,8%;
• товуқ тухуми 21,7%;
• гуруч 16,6%;
• буғдой уни 15,8%;
• лавлаги 15,5%;
• лимон 15%;
• мол гўшти (филета) 12,3%;
• гречка 11,2%;
Институт маълумотига кўра, 2 маҳсулотнинг нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: товуқ гўшти (филе) ва сут.
Шунингдек, нархнинг ошиши бўйича картошка етакчилик қилмоқда.
“Картошка нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси