“Тошкент – Андижон” йўналишида янги тезюрар электропоезд қатнайди
Жамият
−
14:14 470 1 дақиқа
Эртага, 10 сентябрдан “Тошкент–Андижон–Тошкент” йўналишида замонавий тезюрар CRRC-Dalian электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, янги электропоезд амалдаги 730/729-сонли поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.
730-сонли “Тошкент – Андижон” поезди қуйидаги вақтларда ҳаракатланади:
- Тошкент-Ёловчи – 09:20;
- Ангрен – 10:25;
- Поп – 12:00;
- Қўқон – 12:28;
- Марғилон – 13:00;
- Андижон – 13:35.
729-сонли “Андижон – Тошкент” поезди эса:
- Андижон – 15:38;
- Марғилон – 16:11;
- Қўқон – 16:43;
- Поп – 17:11;
- Ангрен – 18:50;
- Тошкент-Ёловчи – 19:53.
Маълум қилинишича, электропоезд таркибида 4 та эконом классдаги вагон бўлиб, уларнинг учтасида 95 нафардан, биттасида эса 72 нафар йўловчи учун ўрин мавжуд. Жами 357 та ўриндиқ кўзда тутилган.
Шунингдек, 10 сентябрдан “Тошкент – Фарғона” водийси йўналишида қатновчи қатор йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябридан бошлаб “Паркент – Тошкент – Паркент” йўналишида замонавий шаҳарлараро электропоезд қатнови йўлга қўйилган эди.
Live
Барчаси