Тошкент – Андижон пулли йўли автомобиллар учун қанча бўлиши айтилди
Жамият
−
25 Март 2021
27096Автомобиллар Тошкент – Андижон пулли йўлида 5 АҚШ доллари эвазига ҳаракатланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили маълум қилди.
Унга кўра, мазкур йўлда Қамчиқ довонидаги тезлик 60-70 км минимум этиб белгиланади. Йўлнинг қолган қисмида эса ҳайдовчилар 120-150 км тезликда ҳаракатланишлари мумкин.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, енгил автомобиллар учун белгиланган нархлар қуйидагича:
• Тошкент – Андижон: 5 АҚШ доллари атрофида;
• Тошкент – Ангрен: 1,7 АҚШ доллари атрофида;
• Тошкент – Қўқон: 1-2 АҚШ доллари атрофида.
Тошкент – Андижон йўналишида юк автомобиллари учун нархлар – 20 АҚШ долларини ташкил қилади.
Тошкент – Самарқанд йўналишида 300 кмли йўл учун 5-6 АҚШ доллари атрофида бўлади.
LiveБарчаси