Тошкент аэропортида “томоша” кўрсатган пиёниста жавобгарликка тортилди
Жамият
−
17 Июль 2023
7835Пойтахт Тошкентда жойлашган Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчларни ҳақорат қилган маст эркак 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 15 июль куни аэропортнинг учиб кетиш залида юз берган. “Тошкент-Москва” рейс билан учиб кетмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак Н.Ф. маст ҳолда йўловчи фуқароларни ҳамда аэропорт ишчиларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, майда безорилик содир этган.
Тошкент шаҳри аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси инспекторлари томонидан ҳуқуқбузар Н.Ф.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлар бўйича Сергели тумани суди томонидан ҳуқуқбузар Н.Ф.га нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 июнь куни Тошкентдан Самарқандга учаётган самолётда сигарет чеккан 70 ёшли аёл базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жаримага тортилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь