Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш қайта бошланди

Жамият

−

image

Тошкент халқаро аэропортида бугун, 11 ноябрь кунидан бошлаб янги мобил қурилмаларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қайта бошланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев Божхона қўмитаси ва UZIMEI ҳамкорлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Ҳусан Тангриевга кўра, бугундан яна мобил қурилмаларни бемалол олиб кириш бошланган. Шунингдек, шу пайтгача олиб қўйилган бир неча юз дона мобил қурилмани эгаларига қайтариш ишлари бошланган.

“Бугун куннинг биринчи ярмида UZIMEI ва Божхона қўмитаси вакиллари Тошкент халқаро аэропортида музокара ўтказди. Келишувга кўра, IMEI рақамларини чуқур текшириш зарур бўлган ҳолатларда божхона ходимларига ёрдам бериш учун UZIMEI вакиллари аэропортда доимий ишлайди. Шу сабабли бугундан бошлаб IMEI текширувлари билан боғлиқ вақтинчалик чеклов бекор қилинди”, деган Ҳусан Тангриев.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент халқаро аэропорти орқали хориждан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг божхона расмийлаштируви вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг