Тошкент аҳолисининг қанча автомобили борлиги айтилди
Жамият
−
25 Январь 2023 13365 1 дақиқа
Тошкент шаҳри аҳолисига тегишли енгил автомобиллар сони ярим миллиондан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 562,1 мингтани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирилганда 94,9 мингтага ошган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Ўзбекистон аҳолисининг ҳар 1000 кишисига ўртача 87 та енгил автомобиль тўғри келган эди.
Озода Чориева
Live
БарчасиЭрон Кипрга ҳам зарба берди
01 Март