Тошкент ҳокимлигига Президент кўрсатган номзод муҳокама қилиняпти
Жамият
−
13 Январь 2020
13558Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида"ги қонуннинг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қуйидаги таркибда 7 та доимий комиссияси тузилди:
Маҳаллий бюджетни шакллантириш, уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;
Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;
Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича;
Саноат, қурилиш, транспорт ва коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;
Коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича;
Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича;
Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.
6-чақириқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси кун тартибига қўйилган асосий масалалардан бири – бу Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўрсатилган номзодни тасдиқлашдир. “Айни вақтда депутатлар кўрсатилган номзод бўйича муҳокама олиб бориш учун ёпиқ эшиклар ортига ўтди”, дейди сессияда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбири Баҳодир Аҳмедов.
Президент томонидан кўрсатилган номзод шахси оммавий ахборот воситалари ходимларига очиқланганича йўқ. Катта эҳтимол билан Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимини ўзида сақлаб қолади.
Воқеалар ривожини QALAMPIR.UZ’да кузатинг.