Тошкент ҳокимлиги аҳолига мурожаат йўллади
Жамият
−
29 Март 2020
25315Эртага, 30 мартдан Тошкент шаҳрига фақат махсус рухсатномага эга машиналар кириб чиқиши ва ҳарактланишига рухсат берилди. Шу сабабдан Тошкент аҳолиси озиқ-овқат тақчиллиги юза беради деган хавотирда бозор ва супер маркетларни бўшатишга тушди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдириб, чеклов шаҳар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб кирилишига таъсир кўрсатмасслигини маълум қилди.
“Бугун шаҳримизнинг кўплаб бозорлари ва дўконларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига навбат кузатилди. Бу эса карантин талабларига зиддир.
Шу сабаб аҳолимизга мурожаат қилиб, захирада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етарли эканлигини, бозор ва дўконлар бундай маҳсулотлар билан мунтазам таъминланишини маълум қиламиз.
Фақат заруратга кўра кўчага чиқинг, одамлар билан оралиқ масофани сақланг, санитария-гигиена талабларига риоя этинг ва бу билан ўзингиз ҳамда яқинларингиз саломатлигини асранг!”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 133 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси