Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафа вафот этди

Жамият

image

Кеча, 8 январь куни Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғида сақланадиган жирафа ошқозон буралишидан вафот этди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар берди.

“Биз жирафани сақлаб қолиш учун барча даволаш усулларини қўлладик. Жумладан, халқаро ветеринария видеоконференсияларида иштирок этган мутахассисларнинг ёрдами ва хорижий ҳамкасблар билан ўтказилган маслаҳатлашувдан фойдаландик”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, патологанатомик текширув натижалари жирафанинг ўлимига ошқозон буралиши сабаб бўлганини кўрсатган. Жирафаларнинг анатомик ва физиологик хусусиятлари туфайли, уларнинг ошқозон-ичак тизимида жарроҳлик амалиётларини ўтказиб бўлмайди. Чунки жаҳон амалиётида бундай касалликларни муваффақиятли даволаш ҳолатлари мавжуд эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳайвонот боғи жирафа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг